Expand Your English: Ўзбекч‪а‬ 4+

FOLIE

专为 iPad 设计

    • 免费

简介

Инглизча-ўзбекча танланган сўзларнинг инглиз ва ўзбек тилларидаги изоҳли луғати

“Инглиз тилингизни мукаммаллаштиринг” иловаси ўзбек талабаларига инглиз тилининг Америка шевасидаги доимий сўзлар ва ибораларни чуқурроқ тушуна олишларига ёрдам бериш мақсадида бешта китобча шаклида тузилган. Ҳар бир китобча кўп ишлатиладиган сўзларни ўз ичига олган бўлиб, бу сўзлар ишлатилиш мавзуси бўйича гуруҳларга бўлинган. Масалан, “Тана аъзолари ва танага оид ҳодисалар” мавзуси танага алоқадор сўзларнинг гуруҳидир. Ҳар бир бош сўздан кейин, шу сўзнинг Америкача инглизча сўзловчилар ишлатиши мумкин бўлган ҳамма маъноларидан намуналар берилган. “Тана аъзолари ва танага оид ҳодисалар” китобчасида фақатгина 64та бош сўз бор, холос, лекин умумий қўшимча маънолар 792та, иборалар билан идиомалар 408та. Умуман, бешала китобча 684та бош сўзни, 1507та ибора ва идиомаларни ва 4583та маъноларини ўз ичига олган.

Бу китобчалар тўплами инглиз тилида кўп ишлатиладиган сўзларни ўзбеклар чуқурроқ тушуна олишларига ёрдам бера оладиган асбоб бўлиб хизмат қилади. Бу сўзлар инглиз тилида кенгайтирилган маъноларда ишлатилади ва тез-тез идиоматик ибораларда учраб турадиган, одатдаги ва доимий сўзлардир.
“Инглиз тилингизни мукаммаллаштиринг” китобчалар тўплами — тилни ўргатадиган асбоб бўлиб, бу одатдаги луғатдан кескин фарқ қилади. Фойдаланувчилар кўпинча таржима муқобиллари ёки ўзбекча сўзлар берилмаганлигини сезишлари мумкин. Аммо ҳар бир ибора ёки гапда сўзларнинг аниқ маънолари келтирилган. Бу маънолар инглиз тилида ёзилган ва ўзбекчага ҳам таржима қилинган. Маънолардан кейин эса инглиз тилининг Америка шевасида ишлатиладиган сўз ёки иборани тасвирловчи гаплар намуналари берилган. Бу ҳам ўрганувчиларга инглиз тилидаги сўзлар ва ибораларнинг маъноларини чуқурроқ билишларига, уларга сўз бойлигини кўпайтиришларига, ҳар бир сўз ва ибораларнинг аниқ маъноларини ўзлаштиришига ёрдам беради.

Умид қиламизки, бу китобчалар сиз учун инглиз тилини ўргатувчи асбоб вазифасини (ўрганиш жараёнида) бажаради ва ундан фойдаланиш орқали сиз инглиз тилингизни чуқурлаштириб оласиз.

Фойдаланилган асосий манба:
WordNet: a lexical database for the English language, version 1.5. Princeton University, 1995.

Фойдаланилган бошга манбалар:
British National Corpus Sampler, release 1.1. Oxford University, 1999.
Collins Cobuild English Dictionary, John Sinclair, editor in chief. Harper Collins Publishers, London, 1995.
Longman Dictionary of Contemporary English, Adam Gadspy, editorial director. Longman Group Ltd., Essex, 1995.
The American Heritage Dictionary, Margery S. Berube, director of editorial operations. Del Publishing, New York, 1989.
Webster’s New World Compact School and Office Dictionary, Victoria Neufeldt, editor in chief. Macmillan, New York, 1989.

App 隐私

开发者“FOLIE”已表明该 App 的隐私规范可能包括了下述的数据处理方式。有关更多信息,请参阅开发者隐私政策

未收集数据

开发者不会从此 App 中收集任何数据。

隐私处理规范可能基于你使用的功能或你的年龄等因素而有所不同。了解更多

更多来自此开发人员的 App

Turkmen-English Dictionary
教育
Mo'jizaviy kitob
教育
Balochi-English Dictionary
参考资料
Kalderasch Kinderbibel
教育
Bibel in Sinti-Romanes
图书
Markus-Evangelium - Kalderasch
教育

你可能也会喜欢

IZI - Ingliz tili
教育
Ӯзбекча-Русча Сӯзлашгич
教育
AVEDU My Kids
教育
Ruscha-Ozbekcha Suzlashgich
教育
QalbNuri
教育
МАП 2024 Билеты СПК Минтранс
教育