Musofir App 4+

United IT Company LLC

專為 iPhone 設計

    • 免費

iPhone 螢幕截圖

描述

Ёшаларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда бир қатор ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон ёшилари умумжаҳон ассоциациясининг ҳам алоҳида ўрни бор. Ташкилотнинг асосий мақсад ва вазифалари хорижий мамлакатларда таълим олаётган ҳамда меҳнат қилаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўватт-қуир, ўз ўрнини топишига кўмаклашишдан иборатдир.

Ўқиш ва/ёки ишлашнинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Айниқса, бу хорижий мамлакатда бўлса, ушбу қийинчилик икки баравар ортади. Мусофир юртда таълим олиш ёки меҳнат фаолияти давомида турли қийинчилик, мураккаб вазиятлар, мушкул дамларга тушиб қолиш ҳеч гап эмас. Шундай вазиятда инсон бироз қўллаб-қувватлашга, кўмакка эҳтиёж сезади. Ушбу кўмакнинг беғараз, қолаверса, ўз она юртидан бўлиши ҳар қандай оғир вазиятни тез енгиб ўтишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган «МУСОФИР» лойиҳаси айнан ушбу вазиятдаги, яъни хорижда таълим олиш ва/ёки меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида турли қийинчилик, мураккаб вазиятларга тушиб қолган ўзбекистонлик талаба ва ишчи мигрантларга ижтимоий ёрдам кў рсатишни назарда тутади. Ушбу беғараз ёрдам хориждаги юртдошлари тақдирига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан турли йўллар ва воситалар орқали келиб тушган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикасидаги ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан хориждаги мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик ёшлар мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш кўламини кенгайтириш, хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва/ёки таълим олиш билан боғлиқ ижтимоий қийинчиликларга дуч келаётган ҳамюртларимизга хорижий ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда молиявий барқарорликка эга фуқаролардан изчил молиявий ёрдамлари кўрсатилиши механизмининг йўлга қўйилишини таъминлашга қаратилган.

最新功能

版本 1.2.7

minor changes
improved notifications

App 私隱

開發者表明United IT Company LLC的私隱慣例或包括下列資料的處理。詳情請參閱開發者的私隱政策

不收集資料

開發者不會從此 App 收集任何資料。

私隱慣例或因使用的功能或年齡等因素而異。進一步了解

更多此開發者的出品

TMCI LMS
教育
K WATT
導航
InHouse Delivery App
美食佳飲
Mariiyam Mansurovna Academy
教育
Bonasera
購物
Mustang Energy
導航

你可能也喜歡

Ijtimoiy Murojaat
生活風格
Hissa.uz
生活風格
Makon
生活風格
Tashkent Mosaics
生活風格
Sharh
生活風格
HAIRBOSS-Сеть студий эпиляции
生活風格