Снимки экрана

Описание

Муқаддас Китоб

Замонавий ўзбек тилидаги таржима, изоҳлар ва қўшимча маълумотлар илова қилинган

Мазкур илова ўзбек тилидаги Муқаддас Китобнинг, яъни Библиянинг кирилл ва лотин ёзувидаги вариантларидан иборат. Китобхон ўзига қулай бўлган ёзувдаги матнни танлаши мумкин. Шунингдек, у бир вақтнинг ўзида ҳам кирилл, ҳам лотин ёзувидаги матнни очиб ўқиш имкониятига эга.

Муқаддас Китобнинг бошқа электрон форматлари:
http://www.ibt.org.ru/muqaddas-kitob

Муқаддас Китоб аслида иброний, орамий ва юнон тилларида ёзилган ва ўзбек тилига ўша тиллардан таржима қилинган. Мазкур таржимага ҳар бир китобга кириш, сарлавҳалар, изоҳлар, луғат, расмлар, жадваллар ва хариталар илова қилинган. Муқаддас Китобнинг таржима жараёни, уни чуқур ўрганиш учун берилган ушбу манбалар билан, шунингдек, у ҳақда яна бошқа маълумотлар билан танишишни истасангиз, мазкур иловага киритилган “Сўз боши” ва “Муқаддас Китобга кириш” қисмларига мурожаат этинг.

Қуйидаги маълумот 2016 йилда нашр қилинган “Муқаддас Китоб”нинг “Сўз боши”дан олинган:

Мазкур Китоб икки минг йилдан ошиқ давр мобайнида муқаддас деб эътироф этилган битикларнинг ўзбек тилига қилинган биринчи тўлиқ таржимасидир. Муқаддас Китоб Эски ва Янги Аҳд битикларидан иборат. Булар таркибида ўзбек китобхонларига яхши таниш бўлган Таврот, Забур, Инжил, шунингдек Пайғамбарлар битиклари бор.

1992 йили Янги Аҳд китоблари ўзбек тилида “Инжил” номи остида илк бор тўлиқ ҳолда чоп этилган эди. Инжил китобининг илк таржима матни чоп этилгандан кейин ҳам жиддий таҳрир қилинди ва мазкур нашрга киритилди. Ушбу таржима устида мутахассислар йигирма йилдан кўпроқ меҳнат қилдилар. Ниҳоят, Муқаддас Китоб тўлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида чоп этилди.

Муқаддас Китобда баён қилинган аксарият воқеалар ғарбий Осиёда бўлиб ўтган бўлса–да, ундаги бебаҳо ҳикматлар дунё бўйлаб ёйилиб, кўплаб халқлар маданиятини янада бойитди. Инсоният тарихида Муқаддас Китобдан кўра кўп таржима қилинган китоб йўқ. Муқаддас Китоб жаҳон маданиятининг классик мероси ҳисобланади.

Бутун жаҳонда адабиётнинг юксак намунаси сифатида қадрланадиган мазкур Китоб Худонинг инсоният билан бўлган муносабати тарихи ҳақида сўз юритади. Шу боис Китоб асрлар давомида одамларга Яратувчи билан ҳамда бир–бирлари билан ярашиш йўлини кўрсатиб келмоқда.

Таржимонлар гуруҳи мазкур Китобга жиддий илмий иш сифатида ёндашганлар. Улар Китоб таржимаси юзасидан чуқур тадқиқотлар олиб бориб, ўз олдиларига қўйилган вазифаларни ниҳоятда диққат–эътибор билан бажарганлар. Буни нафақат матннинг ўзидан, балки китобхоннинг билимини ошириш учун китобга илова қилинган қўшимча маълумотлардан ҳам кўришингиз мумкин. Шу билан бирга, таржима услубига ҳам катта эътибор берилган, матн замонавий китобхонларимизга тушунарли бўлиши учун табиий ва содда тилда таржима қилинган.

Муқаддас Китобда баён қилинишича, Худо ҳар бир одамни Ўзига чорлайди, Хушхабарнинг мағзи ҳам асосан ана шундан иборат. Исо Масиҳ ер юзига келиб, хочдаги ўлими ва ўликдан тирилиши орқали бизга Худо билан ярашиш имконини берди. Худонинг мангу севгиси Исо орқали осмондан заминга тушиб келди. Исо Худонинг феъл–атворини инсоний маданият ва тил орқали бизга намоён қилди. Шунинг учун биз Худонинг қандай феъл–атворга эга эканини била оламиз. Умид қиламизки, Муқаддас Китобнинг мазкур таржимаси кўплаб китобхонларимизни Хушхабар орқали Худо билан яраштиради.

© Муқаддас Китобни таржима қилиш институти, 2016
ibt_inform@ibt.org.ru

Что нового

Версия 2.5

•Худога бўлган имонингизда ўсишингиз учун иловага қуйидаги манбалар қўшилди:

ТЎҒРИ ЙЎЛ НИМА?
Бу муҳим саволга Худо қандай жавоб бергани Муқаддас битикларда аён қилинган. Мазкур бўлимда мана шу мавзу ҳақидаги оятлардан чиқарилган хулосалар келтирилган. Оятлардаги руҳий ҳақиқатни ўқиб, улар борасида мулоҳаза қилинг.

ТЎҒРИ ЙЎЛДАН ЮРИШДА ЁРДАМ БЕРАДИГАН ОЯТЛАР РЎЙХАТИ
Ушбу қисмда юзга яқин мавзуни ўз ичига олган, ҳаётимиз учун зарур, ҳақиқатни кўрсатадиган оятлар бор. Бу оятлар Муқаддас Китобдаги донолик уммонининг бир томчиси, холос. Улар бешта асосий мавзу остида берилган. Ушбу рўйхатдаги оятлар сизга Муқаддас битикларда муҳим ҳаётий мавзулар ҳақида нималар дейилганини кўрсатади.

МАСИҲИЙЛАР ЖАМОАТИНИНГ ЎРТА ОСИЁДАГИ ҚАДИМИЙ ТАРИХИ
Янги Аҳднинг Ҳаворийлар фаолияти китобида Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабар қай тарзда Рим империяси, яъни ғарб томонга ёйилгани баён этилган. Кейинроқ ёзилган тарихий қўлёзмалар ва археологик топилмалардан маълум бўлишича, Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабар шарқ томонга, Ўрта Осиёга ҳам етиб борган. Бу мақолада қадимий Ўрта Осиёдаги Исо Масиҳнинг эргашувчилари ҳақидаги маълумотларнинг хулосаси баён қилинган.
•Баъзи оятларнинг таржимаси мукаммаллаштирилган.
•Баъзи типографик, орфографик ва форматлаш хатолари тузатилган.

Оценки и отзывы

2.8 из 5
Оценок: 6

Оценок: 6

DpckjiakUajombZekh ,

Do you wanna raise downloads and revenue over 100 times?

Worldwide promote your apps and rapidly increase downloads and revenue above 100 times! We are app marketing experts with rich experience, please contact us on Facebook: aso8866 .or Ping me at Skype/WhatsApp: +8615982207105 .Everyone can enjoy 3-day trial now!

Информация

Провайдер
IPB, ANKO
Размер
98.5 МБ
Категория
Книги
Совместимость

Требуется iOS 9.0 и новее. Совместимо с iPhone, iPad и iPod touch.

Языки

английский

Возраст
4+
Copyright
Цена
Бесплатно

Поддерживается

  • Семейный доступ

    С помощью семейного доступа приложением смогут пользоваться до шести участников «Семьи».

Другие приложения этого разработчика

Вам может понравиться