Олтин силсила

Олтин силсила электрон дастури

Бесплатно · Встроенные покупки

«Олтин Силсила» асарининг электрон нашри. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сўнгги йилларда динимиз, халқимиз, Ватанимиз олдида қилган энг буюк хизматларидан бири «Олтин силсила» академик нашрига бош-қош бўлганларидир. «Набавий ҳадисларнинг олтин силсиласи» деб номланган ушбу улкан илмий лойиҳага Ислом оламида эътироф этилган «Сиҳоҳи ситта» (Олтита саҳиҳ) ҳадис китоблари ҳамда яна уч буюк муҳаддиснинг ҳадислар тўплами киритилган. «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси ҳақида сўз борганда «Олтин силсила» лойиҳаси, хусусан, унинг биринчи тўплами, буюк ватандошимиз имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» асари алоҳида таъкидлаб ўтилади. Зеро, нашриётимиз фаолиятидаги муваффақиятларда айнан ушбу муборак асарнинг баракотлари бор бўлиб, матбаамизда биринчи бор чоп этилган асар ҳам айнан шу китоб бўлган. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг саъй-ҳаракатлари билан бошланган «Олтин силсила» мажмуасининг чоп этилиши ўзбек халқининг тарихида, буюк алломалар юрти бўлмиш Ватанимизнинг диний, илмий ва маданий ҳаётида, шунингдек, бутун Ислом оламида ҳам муҳим воқеа бўлди. Эндиликда ушбу асарнинг электрон нашри ҳам тайёрланиб, дунё ахборот уммонига жойлаштирилди. «Олтин силсила» мажмуаси таркибидаги «Саҳиҳи Бухорий» асарининг iOS тизими учун мўлжалланган дастлабки жилди Apple Store интернет-дўконига жойлаштирилди. «Олтин силсила» дастури замонавий мобил жиҳозларга хос бўлган барча қулайликларга эга бўлиб, уни очар экансиз, муборак ҳадиси шарифларнинг асл матни ҳамда ўзбек тилидаги таржимасидан тўлиқ баҳраманд бўласиз. Мундарижа ҳамда хатчўп имкониятлари ҳам ҳадиси шарифлар мутолаасининг янада қулайроқ бўлишига хизмат қилади. «Олтин силсила» мажмуасининг ҳадис илмига оид дастлабки маълумотлар билан таништирувчи муқаддимаси барча фойдаланувчилар учун бепул туҳфа бўлиб, китобнинг бевосита ҳадислардан иборат жилдларигина онлайн тўлов воситалари орқали харид қилинади. Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларини ўқиш, ўрганиш ва уларга амал қилиш бахтини насиб айласин!

  • 4,2
    из 5
    Оценок: 27

Oltin silsila IOS 4.1.2 нашр 1. тунги режим билан боғлиқ муаммо бартараф этилди. 2. Дастур кўриниши жиҳатидан баъзи камчиликлар тузатилди.

Разработчик Ismoil Mukhammad Yusuf указал, что в соответствии с политикой конфиденциальности приложения данные могут обрабатываться так, как описано ниже. Подробные сведения доступны в  политике конфиденциальности разработчика .

  • Сбор данных не ведется

    Разработчик не ведет сбор данных в этом приложении.

    Разработчик может использовать различные способы обработки конфиденциальных данных в зависимости от таких факторов, как Ваш возраст и функции, которыми Вы пользуетесь. Подробнее

    Разработчик пока не предоставил сведений о функциях универсального доступа, поддерживаемых в этом приложении. Подробнее

    • Провайдер
      • Ismoil Mukhammad Yusuf
    • Размер
      • 43,6 МБ
    • Категория
      • Книги
    • Совместимость
      Требуется iOS 13.0 или новее.
      • iPhone
        Требуется iOS 13.0 или новее.
      • iPad
        Требуется iPadOS 13.0 или новее.
      • iPod touch
        Требуется iOS 13.0 или новее.
      • Apple Vision
        Требуется visionOS 1.0 или новее.
    • Языки
      • английский
    • Возраст
      4+
    • Встроенные покупки
      Да
      • «Саҳиҳул Бухорий» тўплами 349,00 ₽
      • Саҳиҳул Бухорий 2-жуз 249,00 ₽
      • Саҳиҳи Муслим 349,00 ₽
    • Авторские права
      • © Hilol Nashr Co Ltd